Мексика шимолидаги Салтильо шаҳридаги кўнгилочар боғда 22 июль, чоршанба куни кечки пайт каруселнинг ишдан чиққани оқибатида камида 16 киши, жумладан, бир неча болалар турли даражада жароҳат олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Маъмурларнинг маълум қилишича, маҳаллий вақт билан 19:40 да «Ҳимолай» аттракционида вагончалардан бири изидан чиқиб кетиб, каркасга келиб урилган.
Ҳодиса жойига ўт ўчирувчилар ва Қизил хоч ходимлари етиб келиб, жабрланганларга ёрдам кўрсатди. Айни пайтда улардан 13 нафари касалхоналарга ётқизилди.
Изоҳ (0)