Россия Тергов қўмитаси 2015 йил баҳорида Ставрополь полицияси Грознийда ўтказган махсус операцияни қонуний деб топди, дея хабар бермоқда Meduza. Ушбу операция чоғида маҳаллий фуқаро Жамбулат Дадаев ўлдирилган эди.
Дадаев қариндошларининг адвокати маълум қилишича, Россия тергов қўмитасининг Шимолий Кавказ федерал округи бўйича бош бошқармаси Грознийдаги ҳодисанинг терговолди текширувини якунлаган.
Текширув натижаларига кўра, Ставрополь полициячиларининг хатти-ҳаракатлари қонуний деб топилди ҳамда уларга қарши ваколат доирасидан чиқиш ҳақида жиноий иш қўзғашдан бош тортилди.
Дадаев қариндошларининг адвокати жиноий иш очишдан бош тортиш ҳақидаги қарорни ўрганаётгани ва шикоят аризаси беришга тайёрланаётганини маълум қилди.
Изоҳ (0)