Польшада НАТОнинг доимий базалари бўлмайди. Бу ҳақда, «РИА Новости»нинг хабар беришича, АҚШ давлат котибининг Европа ва Евроосиё мамлакатлари ишлари бўйича ўринбосари Жон Хефферн маълум қилди.
«НАТОнинг келаси йил июлда Варшавада бўладиган саммитида Польшага НАТОнинг доимий базаларини жойлаштириш масаласида қарор қабул қилинмайди», — деди Хефферн.
Қайд этиш жоиз, Польша раҳбарияти мамлакат ҳудудига НАТО ҳарбий базаларини доимий асосда жойлаштириш зарурлигини бир неча бор таъкидлаган.
Айни вақтда, америкалик дипломат расмий Вашингтон Польша ҳудудида АҚШ ҳарбийларининг «вақти-вақти билан бўлиб туришини» қўллаб-қувватлашини таъкидлади. «Биз Польшада қанча зарур бўлса, шунча вақт бўламиз», — дея қўшимча қилди Хефферн.
Изоҳ (0)