Facebook’даги «Потребитель.уз» гуруҳи фойдаланувчиларидан бири Американинг Нью-Йорк шаҳридаги Бруклин туманида ўзбек таомлари тайёрланадиган «Алладин» ресторани очилганини маълум қилди.
Постни қолдирган фойдаланувчи овқатлар худди «Миллий таомлар» тармоғидаги каби мазали эканлигини, чунки улар ўзбеклар томонидан тайёрланганини, нархлар эса чўнтакбоп эканлигини қайд этган. «Алладин» ресторанининг сайти ҳам постда ёзиб қолдирилган: http://alladinrestaurant.com.
Ресторан сайтида таомларнинг нархлари келтириб ўтилган — норин 7 доллар, қовурилган товуқ 10 доллар, лағмон, палов ва манти 8 доллардан, кабоблар 4 дан 7 долларгача, нон 3 доллар, аччиқ-чучук салати, шўрва, чучвара 6 доллардан, компот 1,5 доллар, сомса 2,5 доллар.
Изоҳ қолдирган фойдаланувчилар Нью-Йоркда «Қашқар», «Падишаҳ», «Наргиз» ва «Чойхона Салом» каби ўзбекча ресторанлар ҳам борлигини таъкидлаган.
Изоҳ (0)