Россия президенти Владимир Путин қирғизистонлик қизчанинг унга кучукча совға қилиш ҳақидаги илтимосини эътиборсиз қолдирмади, дея хабар бермоқда “Nur.kz”.
Балиқчилик ўн ёшли Даша Яицкая май ойида Путинга хат ёзиб, унга ньюфаундленд зотидаги кучукчани ҳадя этишни сўраган эди. Яқинда эса қизнинг онасига Россия элчихонасидан қўнғироқ қилишиб, қувончли хабарни билдиришди: қизча ўзи истаган кучукчани совға сифатида олади.
Ярим ёшли ньюфаундленд кучукчаси Қозоғистондан Бишкекка етказиб берилди. Айни пайтда у Россия элчихонасида яшаб турибди. Кучукча 23 июль куни Россиянинг Қирғизистондаги элчиси томонидан Дашага топширилади.
Изоҳ (0)