Европа Комиссияси янги макромолиявий ёрдам дастури доирасида 22 июль куни Украинага 600 миллион евро ажратди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар бермоқда.
Украина ваколатхонаси ахборотига кўра, мазкур маблағлар мамлакатнинг шошилинч молиявий эҳтиёжлари ва иқтисодиётни барқарорлаштиришни қўллаб-қувватлашга, шунингдек, муҳим ислоҳотларни татбиқ этишга йўналтирилади.
Айни вақтда, иқтисодий ва монетар масалалар бўйича Европа комиссари Пьер Московичининг қайд этишича, мазкур 600 миллион евро миқдоридаги макромолиявий ёрдам Украинадаги инқироз бошидан бери Европа Иттифоқи томонидан ажратилган 1,6 миллиард еврога қўшимчадир.
«Агар Европа Иттифоқи ва Украина ўртасидаги келишилган иқтисодий ва тузилмавий ислоҳотлар муваффақиятли амалга оширилса, Европа Комиссияси кейинги ойлар давомида қўшимча 1,2 миллиард евро ажратиш масаласини кўриб чиқади», — дейди Московичи.
Изоҳ (0)