АҚШнинг Атланта шаҳрининг шимоли-шарқий чеккасида юз берган отишма натижасида тўрт киши ҳалок бўлди, бир киши яраланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Форсайт округи шерифи ўринбосари Робин Риганнинг маълумотларига кўра, ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 6:00 атрофида рўй берган. Воқеа жойига етиб келган полиция ходимлари уч қурбон ва икки ярадорни топган, улардан бири кўп ўтмай вафот этган.
Дастлабки маълумотларга кўра, турар-жой мажмуасида отишма келтириб чиқарган шахс бунгача бир неча бор полиция томонидан қўлга олинган. У яраланганлар орасида эди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари жиноятнинг бошқа ҳеч бир тафсилотларини маълум қилгани йўқ.
Изоҳ (0)