Сомали армияси ва Африка Иттифоқи кучларининг (АМИСОМ) 22 июль куни тонгда Сомалининг жанубий қисмидаги Жунгал шаҳрига амалга оширган авиаҳужуми натижасида камида 15 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Қўшма операция натижасида Жунгал шаҳрига ўрнашиб олган радикал кайфиятдаги «Аш-Шабоб» террорчи гуруҳи бўлинмаси тор-мор этилди, жангариларга тегишли бўлган жанговар машиналар, қурол-яроғ ва ўқ-дорилар қўлга киритилди.
«АМИСОМ ва Сомали армияси олдида турган кейинги вазифа — «Аш-Шабоб» жангарилари беш йилдан бери назорат қилаётган Бандер шаҳрини эгаллаш», — дейди Сомали армияси полковниги Абдулла Усмон Исоқ.
Эслатиб ўтамиз, Сомали қўшинлари июнь ойи охиридан «Аш-Шабоб» жангариларининг марраларига авиазарбалар беришни бошлади.
Изоҳ (0)