Хитойлик ишлаб чиқувчилар iPhone 6s’нинг расмий тақдимотини кутиб ўтирмасдан, гаджетнинг ўзларига тегишли вариантини намойиш этди, дея хабар бермоқда «Korrespondent.net».
Пушти рангдаги қалбаки смартфон ҳақиқийсидан ташқи кўриниш бўйича кўп ҳам фарқ қилмайди. Уларни ажратувчи ягона фарқ ранг бўлди. Гап шундаки, Apple ўз қурилмаларини янги — «пушти олтин» рангида чиқара бошлаши ҳақида маълум қилган бўлса-да, нашр iPhone 6s бунчалик даражада ёрқин ва бир-бирига мос тушмайдиган ранглардан иборат бўлишига шубҳа қилди.
Бундан ташқари, роликда акс этган смартфонга iOS ўрнига Android операцион тизими ўрнатилганини ҳам кўриш мумкин.
Изоҳ (0)