Ўта рақобатбардош бўлган смартфонлар бозори кейинги йилларда сезиларли ўзгаришларга дуч келмоқда: Sony ва HТC аста-секин мавқеини бой беряпти, Хитой компаниялари эса тобора куч йиғиб, машҳур номларни халқаро бозордан сиқиб чиқаряпти. Аммо тармоқдаги даромад олиш билан боғлиқ вазият деярли ўзгаришсиз қолмоқда —Apple компанияси смартфонлар бозорининг 92% фойдасини кўришга муваффақ бўлди. Бу ҳақда «Mail.ru» хабар бермоқда.
Canaccord таҳлилий компанияси маълумотларига кўра, 2015 йил биринчи чораги ҳолатига кўра, Apple смартфонлар бозорида 20% маҳсулот сотган бўлса-да, 92% фойдага эга чиқиб, саккизта энг муваффақиятли иштирокчи орасида етакчи бўлиб турибди (ўтган йили бу кўрсаткич 65 фоизга тенг эди).
Сотилган маҳсулот сони бўйича олдинда кетаётган Samsung бозорнинг 15% фойдасига шерик бўлди, холос.
Изоҳ (0)