Samsung компанияси ўзининг энг ингичка смартфони, тўғрироғи, фаблети — Samsung Galaxy А8’ни расман намойиш этди, дея хабар бермоқда «Mail.ru».
Янги қурилманинг қалинлиги атиги 5,9 мм бўлиб, у 5,7 дюймли Super AMOLED дисплей, саккиз ядроли Qualcomm Snapdragon 615 процессори, 2 Гб тезкор ва 16/32 Гб ички хотира (+microSD), 2050 мА/с сиғимли аккумулятор, 16 мегапикселли асосий ва 5 мегапикселли олд камерага эга.
Galaxy А8’га иккита СИМ-карта жойлаш мумкин. Унда бармоқ изи сканери ҳам мавжуд.
Ҳозирча янги смартфон Samsung’нинг Хитойдаги сайтида эълон қилинган. Қолган бозорларда қачон пайдо бўлиши номаълум.
Изоҳ (0)