Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази 17 июль соат 20:00 дан бошлаб 18 июль 20:00 гача кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5—10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 25—27°, кундузи 40—42° бўлади.
Фарғона водийсида ҳарорат кечаси 22—27 даража, кундузи эса 33—38 даража бўлиши кутилмоқда.
Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида 18 июль куни ҳаво ҳарорати кундузи 39—44 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида шамол ғарбдан 7—12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15—20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 23—28°, кундузи 29—34° бўлади.
«Дарё» нашри Гидрометеорология хизмати билан боғланиб, аниқлик киритишича, Республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудидан салқин ҳаво оқимлари кириб келмоқда. Кейинги кунларда бутун Ўзбекистонда ҳаво салқинлашиши мумкин.
Изоҳ (0)