Германия компаниялари консорциуми «Самарқанд вилоятида 100 МВт қувватига эга қуёш фотоэлектр станцияси қурилиши» лойиҳасини амалга ошириш бўйича консалтинг хизматларини кўрсатади, дея хабар бермоқда UzDaily «Ўзбекэнерго» АЖга таяниб.
GOPA International Energy Consultant GmbH, Suntrance GmbH ва Renewable Academy AG (RENAC) бу борада халқаро тендерни ютиб олган.
«Ўзбекэнерго» хабарига кўра, компания немис консорциуми билан шартнома тузган. Унинг қиймати ошкор этилмаяпти.
Самарқанд вилоятида қуёш фотоэлектр станциясини қуриш бўйича 310 миллион долларлик лойиҳа 2019 йил мартигача якунланиши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)