АҚШ собиқ президенти катта Жорж Буш Мэн штати, Кеннебанкпорт шаҳридаги уйида йиқилиб тушиб, бўйнининг умуртқа суягини синдириб олди. Уни Портленд касалхонасига жойлаштиришди, ҳолати эса барқарор дея баҳоланмоқда. Бу ҳақда CNN’га таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
«41-президент Мэндаги уйида йиқилиб, бўйин суягини синдириб олди, — дея Twitter’да маълум қилди катта Бушнинг вакили ва матбуот котиби Мак-Грат. — Унинг ҳолати кўнгилдагидек, аммо бўйин учун ортопедик тутқич тақишига тўғри келади».
Таъкидланишича, ўтган ҳафтада 91 ёшли собиқ президент турмуш ўртоғи Барбара билан ўғиллари Жеб Бушнинг сайловолди компанияси доирасидаги бир неча тадбирларда иштирок этган.
Изоҳ (0)