Буюк британиялик 101 ёшли Дорис Лонг Портсмутдаги Спинакер минораси ташқи томонидан арқонда пастга тушиб, ўзига тегишли аввалги рекордни янгилади. Бу ҳақда The Guardian нашрига таяниб, «Uz24.uz» хабар берган.
Абсейлинг (тик қиялик ёки девордан арқон ёрдамида тушиш) билан шуғулланишни хуш кўрадиган Дорис маҳаллий хоспис учун маблағ тўплаш мақсадида янги маррага бел боғлади. Хоним 94 метрли масофани босиб ўтди, ваҳоланки, об-ҳаво бунинг учун жуда қулай эди деб бўлмасди: қайтиб тушаётганида шамол кўтарилиб, ёмғир ёға бошлади.
Хавфли машғулоти туфайли Лонгни «Қўрқмас Дорис» деб аташади. Абсейлинг билан аёл 85 ёшда шуғуллана бошлаган.
Изоҳ (0)