Жанубий Корея ҳукумати ўнлаб расмий шахсларни судга беради, улар орасида мудофаа соҳасида 860 миллион долларлик коррупция жиноятларига алоқадор бўлган 10 нафар собиқ ва амалдаги ҳарбий генераллар бор, деб ёзади «РИА Новости».
18 прокурор ва саккиз ҳарбий, шунингдек, 90 га яқин терговчи қатнашаётган текшириш ишлари ўтган йилнинг ноябрида бошланган эди.
Корея суди 63 кишига йўналтирилган айбловларни кўриб чиқади, улар орасида мамлакат ҳарбий денгиз флоти штабининг икки нафар собиқ бошлиғи бор.
Изоҳ (0)