АҚШнинг Массачусетс штатидаги Кейп-Код оролида дам олаётганлар соҳилга чиқиб қолган оқ акуланинг ҳаётини сақлаб қолди, дея хабар бермоқда «Kорреспондент.net».
Ёш йиртқичнинг қутқарилиши акс этган видео YouTube’га жойланди ва икки кун ичида қарийб бир миллион марта томоша қилинди.
Соҳилда дам олаётганлар қутқарувчилар етиб келгунига қадар акуланинг аҳволини енгиллаштириш мақсадида, унинг устидан сув қуйиб турди. Сўнг, йиртқичнинг думини қайиққа боғлаб, уни сувга тортди.
Қутқарувчилар эса бу орада акуланинг кейинги аҳволидан бохабар бўлиб туриш учун унга GPS-навигатор ўрнатиб қўйди.
Изоҳ (0)