Греция ҳукумати банклар учун танаффусни 17 июль, жумагача чўзишга қарор қилди. Бу ҳақда мамлакат молия вазирлигига таяниб, AP маълум қилди, дея хабар бермоқда «Европейская правда» нашри.
Вазирликда таъкидлашларича, энди банкларда амалга оширилиши мумкин бўлган амалиётлар доираси кенгаяди. Жумладан, нафақадагилар банк картасисиз ҳафтасига 120 евро олиши мумкин. Кредит карталари ҳисоб-китоблари бўйича тўловлар, солиқ ва коммунал тўлов каби давлат олдидаги қарзлар, шунингдек, суғурта компаниялари ҳисоб-китобларини тўлашга рухсат берилади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Греция банклари 16 июлга қадар ишламаслиги маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)