Америкалик хакерлар Германия ва Франция қуролли кучлари ҳақидаги ахборотни қўлга киритишга уринди. Бу ҳақда «Kommersant.ru» хабар бермоқда.
«Германия Федерал разведка хизмати бир хорижий ахборот хизматидан EADS Deutschland фирмасидан маълумотлар ўғирлангани ҳақида ахборот олди», — деб ёзади Германиянинг Bild нашри.
Хабар беришларича, 2011 йилнинг 2 ноябрь куни Европа аэрокосмик ва мудофаа концерни (EADS) ва Америкадаги қандайдир хакерлар ўртасида тахминан уч соат давомида 5116 марта алоқа ўрнатилган.
Нашрнинг қайд этишича, хакерлар Германия Федерал разведка хизматидан 2005 йилдаёқ Франция ва Германия қуролли кучларининг ҳаракатлари ҳақидаги ахборотни қўлга киритишга уринган.
Изоҳ (0)