Британиянинг Бредфорд шаҳрида яшовчи икки ёшли Алиша Мей ва унинг ўн ойлик укаси Конрад 70 килограмм вазндаги бўғма илон билан дўстлашиб олган. Уларнинг 35 ёшли отаси кўп йиллардан буён уйида хавфли ҳайвонларни сақлайди ва буни фарзандлари учун мутлақо хавфсиз деб ҳисоблайди, деб хабар беради “Nur.kz”.
Роб Кауэннинг сўзларига қараганда, унинг қизи баҳайбат, сариқ тусдаги Остин лақабли бўғма илон билан ўйнаётганда ўзини яхши ҳис қилади. Қизалоқнинг илондан ўпич олаётганлиги акс этган суратлар интернет фойдаланувчиларини ҳайратда қолдирди.Кауэн болалигидан илонларни кўпайтириш билан шуғулланган бўлиб, ҳозирда унинг оиласида уларнинг бир қанча турлари мавжуд.Унинг сўзларига қараганда, илонлар улар оиласининг тўла ҳуқуқли аъзосидир.
Изоҳ (0)