Аслида 52 ёшга тўлган Памела Жейкобсни 21 ёшли ўғли билан кўрганлар уни йигитчанинг дугонаси экан деб ўйлашади, дея ҳикоя қилади «Adme.ru».
Аёл унинг ёшлик сири оддий эканлигини таъкидлайди: тўғри овқатланиш, қуёшдан ҳимоя қилувчи крем ва турли мақсадлар учун кокос ёғи. «Мен доим 80/20 қоидасига амал қиламан, — дейди у, — 80% фойдали таом ва 20% унчалик ҳам фойдали деб бўлмайдиган нарсалар».
Ҳар бир нарсага ёшлардек муносабат, яхши ирсият, меъёрида овқатланиш, кўпгина машқлар ва кокос ёғи — унинг ҳаётидаги асосий хусусиятлар шулардан иборат.
«Бир неча йил олдин Лондонга чипта олдим, — дея ҳикоя қилади Памела. — Шунда мендан талабалик картамни сўрашди. Мен талаба эмаслигимни ва ҳақиқий ёшимни айтдим. Чиптачи қизариб кетди ва узр сўради».
Тўғри, бу ўринда ирсиятни ҳам эътибордан қочирмаслик керак: Памеланинг айтишича, унинг онаси, ака-ука ва опа-сингиллари ҳам аслига нисбатан ёш кўринади.
Изоҳ (0)