Корея Республикаси 14 июль, сешанба куни аввалроқ Жанубий Корея қирғоқ соқчилари томонидан қутқарилган беш балиқчининг икки нафарини КХДРга топширди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Учрашув икки давлат ўртасида жойлашган Пханмунжом аҳоли пунктида бўлиб ўтди.
Қолган уч балиқчи Жанубда қолишни истади, бу эса Пхеньяннинг кескин норозилигига учради ва у балиқчиларнинг барчаси ватанига қайтарилишини талаб қилди. Шу туфайли, Шимолий Корея ҳукумати уйига қайтишни истаган икки фуқаросини узоқ вақт давомида қабул қилишдан бош тортди.
КХДР Жанубий Кореяда қолмоқчи бўлган уч балиқчининг исмини ошкор қилишни сўраб, уларни мамлакатда қолган қариндошлари билан учраштирмоқчи эканлигини айтди. Бироқ Жанубий Корея ҳукумати бундан «гуманитар сабабларга кўра» бош тортди.
Двигатели тўхтаб қолиб, оқим бўйича сузиб юрган Шимолий Корея балиқчи кемасидаги беш киши 4 июль куни қутқариб олинган эди.
Изоҳ (0)