Украинанинг Туркиядаги фахрий элчиси Левент Айдиннинг ваколати тўхтатилди, дея хабар бермоқда «Segodnya.ua» Украина ташқи ишлар вазири Павел Климкинга таяниб.
«Левент Айдин кўплаб Украина фуқароларига ёрдам берган, бироқ принцип масаласи бор. Мен унинг Украина фахрий консули ваколатини тўхтатишга қарор қилдим», — деб ёзди Климкин ўз Twitter’ида.
ТИВ раҳбари консул Украина дипломати бўлмагани, Айдин Туркия фуқароси эканлигини таъкидлади.
Нашр эслатишича, ўтган ҳафта Айдин «Антальяспор» жамоаси билан шартнома имзолаган футболчи Самуэль Этo’O тақдимотига Россия президенти Владимир Путин расми туширилган футболкада келган эди.
Изоҳ (0)