Хитой шимоли-шарқидаги Ляонин провинцияси маъмурияти Шимолий Корея билан чегарада махсус савдо ҳудуди ташкил этишни маъқуллади. Бу ҳақда ушбу минтақа ташқи савдо бошқармасининг расмий баёнотида маълум қилинди, дея хабар беради «ТАСС».
40 минг квадрат метрдан иборат «Гомэньван» ҳудуди Даньдун шаҳрида жойлашади. У шу йил октябрида иш бошлаши кутилмоқда. Баёнотга кўра, «Гомэньван» резидентлари КХДР корхоналари билан бож тўловисиз кунига 8 минг юангача (1,3 минг доллар атрофида) савдо қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ялуцзян дарёси Шимолий Кореянинг Синийжу шаҳридан ажратиб турадиган Даньдун Хитой ва КХДРнинг савдо-иқтисод, инвестиция ва сайёҳлик борасидаги ҳамкорлигининг асосий маркази саналади.
Изоҳ (0)