Корея Республикаси ва КХДР ўртасида Жанубий Корея қирғоқ соқчилари томонидан қутқариб олинган беш нафар шимолий кореялик балиқчиларнинг ватанига қайтарилиши билан боғлиқ можаро авж олмоқда, деб ёзади «ТАСС».
Корея Республикаси бирлашув вазирлиги маълумотига кўра, балиқчиларнинг уч нафари Жанубда қолишни истаган, Пхеньян эса уларнинг барчаси ватанига қайтарилишини талаб қилмоқда. Шу туфайли, Шимолий Корея ҳукумати уйига қайтишни истаган икки фуқаросини қабул қилишдан бош тортди.
КХДР Жанубий Кореяда қолмоқчи бўлган уч балиқчининг исмини ошкор қилишни сўраб, уларни мамлакатда қолган қариндошлари билан учраштирмоқчи эканлигини айтди. Бироқ Жанубий Корея ҳукумати бундан «гуманитар сабабларга кўра» бош тортди.
Двигатели тўхтаб қолиб, оқим бўйича сузиб юрган Шимолий Корея балиқчи кемасидаги беш киши 4 июль куни қутқариб олинган эди.
Изоҳ (0)