Россия Тергов қўмитаси вакили Владимир Маркин Омск вилоятидаги казарма биноси қулаши ҳақидаги иш бўйича биринчи гумонланувчи қўлга олинганини маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
Муассаса вакили аниқлик киритишича, ҳибсга олинган одам — қулаш рўй берган ҳаво-десант қўшинлари ўқув марказининг бошлиғи.
«У терговга ҳарбий хизматчиларнинг казармага кўчириб кириши учун рухсат берганини айтиб, содир бўлган фожиада ўз айби борлигини қисман тан олди», — деди Маркин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ казарма томи қулаши натижасида 23 аскар ҳалок бўлгани, яна 19 нафари касалхонага ётқизилгани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)