Россия футбол иттифоқи (РФИ) Россия терма жамоаси бош мураббийи Фабио Капелло билан икки томонлама шартномани бекор қилганини эълон қилди, деб хабар беради «РИА Новости».
Россия терма жамоаси Европа чемпионати—2016 саралаш босқичининг 6 ўйинидан кейин 8 очко билан гуруҳда 3-ўринда бормоқда. Манба берган хабарга кўра, компенсация суммаси 15 миллион евро (930 миллион рубл)ни ташкил қилган.
РФИ «Фабио Капеллога бош мураббий сифатида олиб борган фаолияти учун чин дилдан миннатдорчилик билдирди ва унинг келажакдаги ишларига омад тилади». Фабио Капелло ҳам ўз навбатида РФИга, футболчиларга ва мухлисларга миннатдорчилик билдирган.
Изоҳ (0)