Эрон ва «олтилик» (АҚШ, Россия, Франция, Буюк Британия, Хитой, Германия) давлатлари ядро дастури бўйича музокараларда келишувга эришди, деб хабар бермоқда «Газета.ru».
Эронлик амалдорлар келишув тўғрисидаги хабарни тасдиқлаган. Қайд этилишича, ҳужжат тайёр, якуний учрашув Тошкент вақти билан соат 13:30 да бўлиб ўтади, кейин эса матбуот анжумани ўтказилади.
Аввалроқ, Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф «олтилик» билан музокаралар 14 июль куни якунланиши мумкинлигини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)