Эрон президенти Ҳасан Руҳоний мамлакатнинг ядро музокаралари доирасидаги ҳуқуқларини ҳимоя этиш тўғрисидаги қонунни имзолади ҳамда бажариш учун Эрон ташқи ишлар вазирлиги ва атом энергетикаси бўйича ташкилотга тақдим этди. Бу ҳақда «Эхо Москви» радиоси хабар бермоқда.
Қонун лойиҳаси Эрон парламенти томонидан 23 июнда маъқулланган. Ушбу ҳужжатга кўра, мамлакатга нисбатан жазо санкциялари ўша куннинг ўзида олиб ташлангандагина Эрон «халқаро воситачилар олтилиги»нинг келишилган шартларини қабул қилади. Шунингдек, қонунда чекловлар тинч ядро технологияларига йўналтирилмаслиги белгилаб қўйилган.
Олдинроқ Венадаги музокаралар якунига етаётгани ва 13 июль, душанба куни келишув имзоланиши хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)