Грузия Россияни Жанубий Осетия чегарасини ўз хоҳишига кўра ўзгартирганликда айблади. Бу ҳақда, «Echo.msk.ru» хабарига кўра, Грузия бош вазирининг Россия билан муносабатларни тартибга солиш бўйича махсус вакили Зураб Абашидзе маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, россиялик ҳарбийлар чегаранинг бир қисмини Грузия ҳудуди томон бир неча юз метр ичкарига сурган ва оқибатда «Боку-Супса» нефть қувурининг бир қисми улар назорати остида қолган.
Тбилисидагиларнинг фикрича, мазкур воқеа Прагада бўлажак Россия ва Грузия делегациялари учрашуви арафасида атайлаб уюштирилган. Грузия томонининг қайд этишича, шу каби учрашувлар арафасида Россия ҳар доим шундай иғвогарона ҳаракатларни амалга ошириб келади.
Расмий Москва ҳозирча бу айбловларга муносабат билдирмади.
Изоҳ (0)