АҚШ президентлигига номзод миллиардер Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путин ва Хитой билан яхши муносабатлар ўрнатишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Kommersant.ru» хабар бермоқда.
«Сўнгги 20 йилдан бери, агар Россия билан Хитой бирлашадиган бўлса, бу содир бўлиши мумкин бўлган воқеаларнинг энг ёмони эканлиги ҳақидаги гапни кўп эшитаман», — деди миллиардер. Шунга қарамай, у Владимир Путин билан ҳам, Хитой билан ҳам яхши муносабатлар ўрнатиш ниятида эканлигини яширмади.
Шунингдек, Дональд Трамп асосий кучни АҚШ ҳарбий қудратини оширишга қаратмоқчи эканлигини ҳам маълум қилди. «АҚШ армияси шу қадар кучли бўладики, бизда ундан фойдаланишга эҳтиёж қолмайди», — деди у.
Изоҳ (0)