WBA қарорига кўра, Руслан Чагаев чемпионлик камарини мажбурий даъвогар Окендодан ҳимоя қилади, дея хабар бермоқда «Olamsport.com».
Шартномада ўзбекистонлик спортчининг америкалик боксчига реванш жангини тақдим этиши кўрсатилганди. Бу жанг ғолиби эса яна бир мажбурий даъвогар австралиялик Лукас Браунга қарши рингга кўтарилади. Чагаевнинг промоутери россиялик Тимур Дугазаев шу йил охиригача ҳар икки жангни ҳам ташкил этиш истагида эканлигини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Руслан Чагаев Германиянинг Магдебург шаҳрида ўтказилган бокс кечасида ўзига тегишли бўлган супер оғир вазн тоифаси WBA (Regular) чемпионлик камарини италиялик Франческо Пьянеттани биринчи раунддаёқ нокаутга учратиб, ҳимоя қилган эди.
Бу билан Руслан ўтган йили июль ойида Грознийда очколар ҳисоби бўйича америкалик Фрес Окендони мағлуб этиб, қўлга киритган чемпионлик камарини илк бор ҳимоя қилди. Айни пайтда Чагаев ҳисобида 34 та ғалаба (21 та нокаут), 2 та мағлубият ва битта дуранг бор.
Изоҳ (0)