«Бунёдкор» клуби академиясининг 2002 йилда таваллуд топган футболчилардан иборат жамоаси ҳужумчиси Бўронбек Мирзасалимов Тошкентдан Лондонга йўл олди. У «Арсенал» клуби ёшлар жамоасида малака ошириш тренингларида қатнашади. Бу ҳақда «Championat.asia» хабар бермоқда.
«Арсенал» академиясига таклиф олиш футболчи олдига қўйилган маълум шартларнинг талаб даражасида бажарилганидан сўнг амалга ошди. Жумладан, футболчи ўз тенгқурлари орасида етакчи тўпурарлардан ҳисобланади. Қолаверса, Мирсалимов Лондонга етиб боргач, инглиз тили бўйича имтиҳонни аъло даражада топширди: саволларнинг барчасига аниқ жавоб бериб, махсус сертификатга ҳам эга бўлди.
Изоҳ (0)