Бугун, 11 июль, шанба куни супероғир вазн тоифасида WBA чемпионлик соврини учун бокс жанги бўлиб ўтади. «Stadion.uz» хабарига кўра, унда ўзбекистонлик Руслан Чагаев италиялик Франческо Пианеттага қарши ўз камарини ҳимоя қилишга ҳаракат қилиб кўради.
10 июль куни ҳар иккала боксчи ўртасида вазн тортиш маросими бўлиб ўтди. Чагаев 111,58 килограмм тош босган бўлса, рақиби 110 килограммни забт этди. Жанг трансляцияси соат 01:00да бошланади.
WBA (Regular) версияси муваққат чемпиони Чагаев профессионал фаолиятида 36 жанг ўтказиб, 33 ғалаба (22 нокаут), 2 мағлубият ва бир дуранг қайд этган.
Италиялик боксчи эса 33 жангда рингга кўтарилган ва унинг ҳисобида 31 ғалаба (17 нокаут), биттадан дуранг ва мағлубият бор.
Изоҳ (0)