Профессионал бокснинг супер оғир вазн тоифаси WBA йўналишида «мунтазам» жаҳон чемпионлик камарини ўзида сақлаб келаётган ўзбекистонлик Руслан Чагаев ўзига тегишли бўлган титулни муносиб тарзда ҳимоя қилди, деб хабар беради «Olamsport.com».
Германиянинг Магдебург шаҳрида бўлиб ўтган бокс оқшомида Чагаев италиялик Франческо Пьянетага қарши рингга чиқди.
Ушбу жангда Руслан Чагаев кўпгина саволларга жавоб бергани ҳолда рингга Ўзбекистон байроғи ҳамда мадҳияси садолари остида кўтарилди.
Жангни кетма-кет зарбалар билан бошлаган Чагаев биринчи раунддаёқ рақибини нокаутга учратди. Рефери кетма-кет икки нокдаундан сўнг жангни тўхтатди.
Изоҳ (0)