Toshiba корпорацияси (Япония) президенти Хисао Танака компаниясида рўй берган молиявий можаролар учун масъулиятни зиммасига олиб, истеъфога чиқиш ниятида. Бу ҳақда Кyodo агентлигига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Ушбу ҳафтада компаниянинг кейинги йиллардаги фаолияти мустақил аудитининг дастлабки натижалари маълум бўлди. Унда таъкидланишича, Toshiba ходимлари корпорациянинг муваффақиятли ўсишини намойиш этиш истагидаги топ-менежерлар тазйиқи остида даромадлар ҳақидаги ҳисоботларни қалбакилаштирган бўлиши мумкин.
Хабар беришларича, охирги пайтларда раҳбарият ҳар ойлик йиғилишларда айрим бўлинмалар ва шўъба корхоналарга молиявий режани қандай усуллар билан бўлса-да, бажариш талабини қўйган. Айнан шу омил ҳисоботлардаги оммавий кўзбўямачиликлар сабаби бўлиши мумкин. Toshiba кейинги беш йил давомида ошириб кўрсатган жами даромад миқдори 200 миллиард иенни (1,6 миллиард доллар) ташкил этиши тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)