Маҳаллий синоптикларнинг маълум қилишича, «Чан-хом» тўфони 11 июль куни Хитойнинг шарқий қирғоқларига ёпирилади. «Kommersant.ru» хабарига кўра, ҳозирги вақтда тўфон қирғоқдан 145 километр узоқликда, табиий офат маркази яқинида шамол тезлиги сониясига 58 метрни ташкил этмоқда.
Чжецзян вилояти соҳилбўйи туманларининг 960 мингдан ортиқ аҳолиси хавфсиз ҳудудларга кўчирилган. Маҳаллий маъмурият вилоят аэропортларини ёпган, 600 дан ортиқ авиарейсларни бекор қилган. Денгизда йўловчи ташиш ишлари тўхтатилган, узоқ масофа ҳаракатланувчи поезд ва автобуслар қатнови вақтинча чекланган.
Вилоят соҳиллари яқинида денгизда бўлган 30 мингга яқин кемага портларга қайтиш ҳақида кўрсатма берилган. Фуцзян ва Чжецзян вилоятларида энг юқори хавф даражаси эълон қилинган. Шунингдек, Шанхайда ҳам бўрон хавфи амалда бўлади.
«Чан-хом» тўфони жорий ҳафта Хитойга ёпирилган иккинчи тайфун бўлади. 9 июль, пайшанба куни Хитой жанубига «Лянхуа» тўфони ёпирилган, оқибатда 1,6 миллион киши жабр кўрганди. Табиий офат 213 миллион доллар зарар етказгани айтилмоқда.
Изоҳ (0)