Висконсин штати губернатори Скотт Уокер хатолик сабаб ўз твиттерида АҚШ президенти сайловида иштирок этиши ҳақида хабар қолдирди, сўнг уни ўчириб ташлади. Бу ҳақда «RBC.ru» хабар бермоқда.
Хабар Уокернинг президент сайловидаги иштирокига доир расмий нутқидан бир неча кун аввал чоп этилди.Хабарнинг Twitter’га чиқиб кетиши сабаб ҳозирча номаълум. Микроблог вакилининг сўзларига кўра, бу Уокер жамоасининг хатоси эмас.
Республикачилар партияси вакили Уокер АҚШ президенти сайловида номзод сифатида иштирок этиши ҳақида расман 13 июль, душанба куни баёнот беради.
Изоҳ (0)