Жангарилар фаолият олиб бораётган Таиланд жанубида рўй берган терактлар оқибатида камида етти киши ҳалок бўлди, ўндан зиёд одам жароҳат олди. Бу ҳақда «ТАСС» ахборот агентлигига таяниб, «Kommersant.ru» хабар бермоқда.
Полиция маълумотларига кўра, Сонгкхла провинциясининг Садао округида шахси аниқланмаган киши барлардан бирининг яқинида портловчи қурилмани ҳаракатга келтирган. Бу билан деярли бир пайтда қўшни Наратхиват провинциясида ҳам бир нечта портлашлар рўй берган, шунингдек, дўкон ёқиб юборилган.
Полиция ҳозирча терактларнинг бир-бирига боғлиқлиги тўғрисида аниқ маълумотга эга эмас.
Изоҳ (0)