Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди 2016 йилда Жанубий Осиё минтақавий ҳамкорлик ассоциацияси (СААРК) саммитида иштирок этиш учун Покистонга ташриф буюради. Бу ҳақда «Kommersant.ru» хабар бермоқда.
«Покистон бош вазири Наваз Шариф Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модини СААРКнинг 2016 йили Покистонда бўладиган саммитига таклиф қилди. Бош вазир Нарендра Моди мазкур таклифни қабул қилди», — деди Ҳиндистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Субраманиам Жаишанкар.
Осиёнинг ядровий қуролга эга икки мамлакати — Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги муносабатлар ҳинд ҳокимияти тепасига Нарендра Моди келганидан сўнг яна кескинлашган эди. Жумладан, Ҳиндистон томони икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни яхшилашга қаратилган ва келаси ҳафта Исломободда ўтказилиши керак бўлган икки томонлама музокараларда иштирок этишдан бош тортаётган эди.
Бунга Покистон элчисининг Деҳлида Кашмир етакчилари билан учрашгани сабаб бўлган — Ҳиндистон ҳукумати мазкур етакчиларни айирмачилар деб атайди. Покистон томони Кашмирдаги нуфузли кучлар билан алоқа ўрнатиш кераклигини таъкидлаб келса-да, Ҳиндистон Кашмир масаласини тартибга солишда «террорчиларга ўрин йўқлиги»ни қайд этади.
Изоҳ (0)