БРИКС мамлакатлари ўзларининг савдо кўргазма-ярмаркасини ташкил этиши лозим. Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди БРИКС ишбилармонлик кенгаши йиғилишида шундай таклиф билан чиқди, дея хабар берди «ТАСС».
«Мен БРИКСда раислик қиладиган мамлакатда йилда бир бор кўргазма-ярмарка ўтказилишини таклиф қиламан. Ҳиндистон биринчи шундай ярмаркага мезбонлик қилишдан мамнун бўлади», — дея таъкидлаган Моди.
Бош вазир беш мамлакат божхона хизматлари ўртасидаги тегишли жараёнларни соддалаштиришга қаратилган ва яқин орада тузилиши кутилаётган келишувни савдо-сотиқни осонлаштирадиган бошқа чоралар қаторида алоҳида қайд этиб ўтди.
Изоҳ (0)