Франция полициясига 2 йиллик музокаралардан сўнг соқол қўйиш ва татуировка чиздириб юришга рухсат этилди, деб хабар қилади «РИА Новости».
Францияда 1974 йилда қабул қилинган қонунга кўра, полициячиларга соқол қўйиб юриш тақиқланмайди, фақат улар бунинг зарурлиги ҳақида тиббий маълумотнома тақдим этишлари керак. Полиция ходимига татуировка чиздиришга рухсатни фақат бўлим бошлиғи бериши мумкин эди.
Аммо тартиб посбонларининг соқол ва татуировка билан юриши учун маълум бир талаблар қўйилган. Соқол жуда ўсиб кетиши ва полициячиларнинг аслаҳаларни олиб юришига халақит қилмаслиги керак. Танадаги суратлар эса ирқчилик, сиёсий ва диний руҳда бўлмаслиги лозим.
Изоҳ (0)