Россия президенти Владимир Путин Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модига ўз кучини йогада ҳам синаб кўришга ваъда берди. Бу ҳақда «Интерфакс»га асосланиб, «РБК» маълум қилди.
«Йога билан шуғулланиб кўрганимча йўқ, аммо у ўзига жалб этмай қўймайди. Спортдаги тайёргарлик даражамдан келиб чиқиб, бунга уриниб кўраман», — дея таъкидлади Путин.
Ўз навбатида, Ҳиндистон бош вазири Путинга 21 июнь куни нишонланган Халқаро йога куни Россия шаҳарларида кенг миқёсда ўтказилгани учун миннатдорчилик билдирди.
Изоҳ (0)