Японияда етиштирилган Ruby Roman навли узумнинг деярли 700 граммга тенг бир боши аукционда рекорд миқдордаги сумма — бир миллион иен (тахминан 8,2 минг доллар)га сотилди, деб хабар қилади «РИА Новости».
Ruby Roman узуми 2008 йилда илк бор сотувга чиқарилган. Ушбу нав катта ўлчами билан бошқалардан фарқ қилади — у стол тенниси коптокчасидан бироз кичкина. Унинг таъми жуда ширин бўлади.
Савдолар вақтида мазкур навнинг 31 боши аукционга қўйилди. Миллион иенга сотилган узум шингилида 26 та мева бор эди. Бу уларнинг ҳар бирининг нархи 38 минг иен (312 доллар)дан иборат деганидир. Уни Каназава шаҳридаги меҳмонхоналардан бирининг бош ошпази сотиб олди.
2014 йилги савдолар вақтида Ruby Roman’нинг энг қиммат шингили 550 минг иен (4,5 минг доллар)га сотилганди.
Изоҳ (0)