Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди БРИКС (Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африка) мамлакатларининг ўз кинофестивалини таъсис этиш ва улар ўртасида спорт турлари, жумладан, футбол бўйича чемпионат ўтказиш таклифи билан чиқди. Бу ғояни у БРИКС етакчиларининг Уфа шаҳридаги кенгайтирилган таркибдаги учрашувида билдириб ўтди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Мамлакати Россиядан сўнг БРИКСда раислик қиладиган Моди аъзо давлатларда 2030 йилга келиб, қашшоқликка барҳам бериш масаласини уюшмани 2015 йилдан кейин ривожлантириш кун тартибидаги асосий вазифа этиб белгилашга даъват этди. Шунингдек, сўзининг якунида ҳамкасбларини Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган БРИКСнинг навбатдаги саммитига таклиф қилди.
Изоҳ (0)