Канаданинг Саскачеван қироллик музейи ходимлари муассаса ҳожатхонасидан ташрифчилардан бири унутиб қолдирган ўйинчоқ айиқчани топиб олди. Meduza ёзишича, айиқчага ўз эгасини топишда ёрдам бериш учун музей экспонатлар билан фотосессия уюштирди. Унда айиқча гўёки, музей бўйлаб ўз эгасини қидириб юргани акс этган.
Ҳозирча айиқчанинг эгаси топилганича йўқ. Музей ходимлари уни тўрт ёшлардаги болакай ўзи билан олиб юрганини эслади. Агар айиқчани эгаси олиб кетмаса, музей уни хайрия сифатида бериб юбормоқчи.
Изоҳ (0)