Россия Бирлашган миллатлар ташкилоти Хавфсизлик кенгашининг Сребреницадаги фожеали ҳодисалар бўйича резолюциясига вето қўйди, деб хабар бермоқда «Газета.ru».
Буюк Британия томонидан таклиф этилган ҳужжатни ёқлаб Хавфсизлик кенгашидаги 10 та давлат овоз берган, тўртта мамлакат, жумладан, Хитой ва Нигерия бетараф қолган. Бунгача Россия Хавфсизлик кенгашига муқобил резолюция лойиҳасини киритган эди.
Маълумот учун, ҳозирда Босния ва Герцеговина ҳудудида жойлашган Сребреница шаҳрида 1995 йил июль ойида серблар томонидан 8 мингга яқин мусулмон оммавий равишда қатл этилган. 2007 йилда БМТнинг Гаагадаги Халқаро суди ушбу ҳодисани геноцид сифатида тан олган.
Изоҳ (0)