Украина президенти Пётр Порошенко Одессага ташриф буюрди, дея хабар бермоқда «Korrespondent.net». Президентнинг вилоят маъмурияти вакиллари иштирокидаги йиғилишида қатнашиш учун Киев мэри Виталий Кличко ҳам шаҳарга келди.
Порошенко одессаликлар билан учрашди, улар орасида болалар кўпчиликни ташкил қилди. Президент селфи олди, губернатор Михаил Саакашвили билан биргаликда ёшлар билан суратга тушди.
Нашр эслатишича, Порошенко апрель ойида Одессага келганида, уни «қотил» деган бақириқлар билан қарши олишган эди.
Изоҳ (0)