New Horizons сайёралараро станцияси 8 июль куни Плутоннинг ҳозирги пайтгача олинган энг сифатли суратини узатди, деб хабар беради Meduza. Суратнинг пастки ўнг қисмида юрак шаклидаги оқиш доғни кўриш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, New Horizons томонидан аввалроқ олинган рангли фотосуратларда сайёра экватори бўйлаб ғайриоддий қора доғларни кўриш мумкин эди. Доғларнинг бир текис жойлашгани ва улар орасидаги масофаларнинг тенг эканлиги олимларни ўйлантириб қўйган эди.
Ҳозирда сайёралараро станция митти caйёрани айланиб чиқишни бошлади.
New Horizons сайёралараро автоматлаштирилган станцияси 2015 йилнинг 14 июль куни Плутонга минимал масофа – 12,5 минг километргача яқинлашиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)