Хитой жанубидаги Гуандун провинциясига «Ляньхуа» тўфони ёпирилди. Бу ҳақда маҳаллий «Синьхуа» агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар қилмоқда.
Метеорологлар берган маълумотга кўра, провинция шимоли-шарқидаги Шаньвэй округида шамол тезлиги сониясига 35 метрни ташкил қилган.
Гуандун провинциясида поездлар ҳаракати тўхтатилди ва мактаблар ёпилди. Балиқчиларга эса овга чиқмаслик тавсия қилинди.
Изоҳ (0)